Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
онаси ундан нафақа талаб қилса, онаси фуқароликка эга бўлгани учун қози унга нафақа беришга ҳукм чиқаради. Агар отаси ўғлидан нафақа талаб қилса, у фуқароликка эга бўлмагани учун қози унга нафақа бериш учун ҳукм чиқармайди ва унинг даъвосини рад этади. Демак, қози Ислом ҳукми остида яшаётган жамоатни Исломий давлатнинг фуқароси деб эътибор қилиб, фуқароликни уларни ишлари Ислом билан бошқарилишининг асоси қилди. Шу билан улар Дорул-Исломда яшайдиган бўлишади.
Бу уларга ҳукм юритиш ва ишларни бошқариш жиҳатидан қарашга нисбатандир. Аммо Ислом аҳкомларини татбиқ қилиш жиҳатидан қарашга келсак, у руҳий жиҳатни эмас, қонунчилик жиҳатини олади. Бунга сабаб, Ислом уларга татбиқ қилинаётган низомга диний-руҳий эътиборда эмас, балки қонунчилак эътиборида қарайди. Яъни шаръий аҳкомлар эътибори билан қарайди, диндорлик эътибори билан эмас. Бунга сабаб, шаръий нусусларда қонунчилик жиҳати мулоҳаза қилинган. Чунки нусус муаммони муолажаси учун келган. Шореъ ҳам инсонлар нусусларда маҳкам туриб олишларини эмас, маъноларга эргашишларини қасд қилган. Шунинг учун ҳукмларни жорий этишда ҳукмдан кўзланган мақсадга қаралади, яъни ҳукм истинбот қилинаётганда нусусдаги қонунчилик жиҳати эътиборга олинади. Бу шаръий ҳукмга халифа буюрган пайтда у барчага ижро қилиниши вожиб бўлган қонунга айланади. Мана шундан Исломий Давлатда барча одамларни шаръий аҳкомларга бўйсунишлари зарурийдир. Мусулмонларнинг Исломга эътиқод қилишлари уларни Исломнинг барча аҳкомларига мажбур қилади. Чунки ақидага розилик ундан келиб чиқадиган барча аҳкомларга таслим бўлишдир. Демак, Ислом ақидаси мусулмонларни Ислом ақидаси олиб келган барча ҳукмларга мажбур қилувчи омил бўлиб, уларнинг ушбу ақидага бўлган эътиқодларидир. Шунинг учун мусулмонларга нисбатан Ислом бир шариат бўлиб, шаръий аҳкомлар ундан олингандир, яъни Ислом бир дин бўлиб, қонун ундан келиб чиқади. Улар Исломнинг барча аҳкомларини бажаришга мажбурдирлар. Ўзларининг Оллоҳ Таолога бўлган алоқаларига тааллуқли аҳкомлар - ибодат аҳкомларими ёки ўзларига тааллуқли аҳкомлар - ахлоқ ва ейиладиган нарсаларнинг аҳкомларими ёки бошқалар билан бўладиган алоқаларига тааллуқли аҳкомлар - муомала ва жазо чораларими, буларнинг барчасини бажаришга мажбурдирлар. Барча мусулмонлар Исломий ақида борасида ҳамда Қуръон ва Суннат шаръий далиллар, шаръий қоидалар ва шаръий аҳқомларнинг манбаи эканлиги борасида бир фикрдадирлар. Бу хусусда улар ихтилоф қилмайдилар. Лекин ижтиҳод ҳукмига кўра улар Китоб ва Суннатни тушунишда ихтилоф қилганлар. Мана шу ихтилоф туфайли мусулмонлар ичида турли мазҳаб ва тоифалар пайдо бўлди. Бунга сабаб, Ислом мусулмонларга аҳкомларни истинбот қилиш ҳуқуқини берган. Инсонлардаги тушуниш қобилияти табиатан бир-биридан фарқли бўлгани учун ақидаларни тушунишда, истинбот қилишнинг кайфиятида, аҳкомларда ҳамда истинбот қилинган раъйларда ихтилофлар пайдо бўлди. Бу ҳол турли тоифалар ва мазҳабларнинг юзага келишига олиб келди.
102-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|